АсосийSport

Хорхе Фоссати: Ўзбекистон режа ва стратегия асосида ҳаракат қиладиган жамоа

'Хорхе Фоссати: Ўзбекистон режа ва стратегия асосида ҳаракат қиладиган жамоа'ning rasmi

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қатарликлар устози Хорхе Фоссати ўз фикрларини билдирди.

“Гуруҳдаги ҳар бир ўйин қийин саналади. Ўзбекистонни ҳурмат қиламиз, лекин ғалаба қозониш учун бу ерга келганмиз. Тошкентдаги аввалги натижалар шунчаки рақамлар ва статистика. Тўғри, Қатар сафарда Ўзбекистонни ютмаган, аммо эратага янги ўйин бўлади ва янги саҳифа яратиш қўлимиздан келади.

Рақиб таркибида кучли футболчилар бор. Ҳа, Рашидов ва Абдухолиқов Қатар лигасида ўйнайди, аммо биз ҳам уларни кузатиб борамиз. Қатар таркибида ҳам кучли футболчилар бор.

Ўзбекистон терма жамоаси тартибли ўйин кўрсатади. Жамоа доим режа ва стратегия асосида ҳаракат қилади. Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга мағлуб бўлгани кутилмаган ҳолат, дея олмайман. Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйин қийин, осон беллашувнинг ўзи йўқ. Агар Сурия катта ҳисобда Ўзбекистонни ютганида, мана бу мен учун ҳайратланарли бўларди”, – деди Фоссати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қатар учрашуви эртага, 28 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар