23 ёшли россиялик Женя Матери болалигиданоқ ортиқча вазн билан курашарди. У 8 ёшида семириб кетган эди.
“Мен 8 ёшимда жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргандим. Шундан сўнг гормонал ўзгаришлар туфайли озғингина қиздан тенгдошлари калака қиладиган семиз қизга айландим. Вазним 70 килограмни ташкил этарди”, — дейди Женя.
Вақт ўтган сайин Евгениянинг аҳволи тобора ёмонлашарди. У техникумга ўқишга кирган пайтида вазни 90, талабалик пайтида эса 127 килограммни ташкил этди. Ортиқча вазн Евгенияга нафас олишнинг қийинлашиши, бел ва елкадаги оғриқлар каби ноқулайликларни олиб келди.
Евгения бир неча марта парҳез тутди, натижа бўлмади. Йўқотилган килограммлар тезда қайтиб келаверди.
Евгения ортиқча вазн муаммосини қандай қилиб бўлса ҳам ҳал қилиш кераклиги ҳақида ўйларди. Шунда YouTube видеохостинги унга ёрдамга келди. Евгения ортиқча вазн билан курашган юзлаб аёллар қандай қилиб озгани ҳақидаги кўплаб видеороликларни томоша қилди ва улардан ўрнак олишга қарор қилди. Қиз зудлик билан тўғри овқатланишга ўтирди ва кўпроқ вақтини спортга бағишлади. У қовурилган, ёғли ва тузли овқатлардан воз кечди. Бундан ташқари, ҳафтада икки кун давомида фақат мевалар истеъмол қилиб, организмни тозалаш билан машғул бўлди.
Кутилган натижага тезроқ эришиш учун Женя югуриш билан ҳам шуғуллана бошлади.
Мана шундай ҳаёт тарзидан сўнг бир йил ўтиб, Евгения 60 килограммга озди. Ҳозирда унинг вазни 67 килограммни ташкил этади.