ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Хорхе Фоссати ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйин биз кутгандек қийин кечди. Биринчи бўлимда тўпни яхши назорат қилдик, аммо бизнинг устунлик ҳисобда акс этмади. Иккинчи бўлим ҳам деярли шу сценарий асосида кечди. Футболчилар асабий ўйнади, ҳакам эса ўйиннинг асабий тарзда ўтмаслигига ёрдам берди.
Ҳакам дарвозамиз томон жарима зарбасини белгилади ва Одил Аҳмедов ажойиб гол урди. Аммо рефери жарима зарбасини нима учун белгилананини сўраганимда, у футболчининг қорнига зарба берилганини айтди. Ҳакам қандай қилиб бу вазиятни кўрганини тушунмадим, ахир у вазиятни орқа томонидан кўрди-ку? Мен эса вазиятни кўрдим. Фол йўқ эди.
Биз ҳам гол урдик, аммо оффсайд бор эди. Бу вазиятга бошқа изоҳ бериш шарт эмас. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман, чин дилдан табриклайман. Ўзбекистон ҳакамлар хатоси учун масъул эмас. Футболчиларимнинг ўйинидан фахрланаман, улар бор кучини берди. Биз саралаш баҳсларидан бошимизни баланд кўтарган ҳолда чиқиб кетдик. Қатар Тошкентда жуда ёмон ўйнаган, бу эса Ўзбекистон терма жамоаси ўйинининг юқори сифатидан дарак беради”, – деди Хорхе Фоссати.
15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...07.05.2022, 09:03
Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...23.10.2021, 22:16
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...22.10.2021, 14:47
Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...