1

​«Севиб қолдим, аммо...»

СУҒДИЁНА 29.03.2017, 11:08
Теглар: Муҳаббат
​«Севиб қолдим, аммо...»

Севги қиссаларию шеърларни ўқиш, муҳаббат тараннум этилган тароналарни тинглаш, фильмларни томоша қилиб кўз ёш тўкиш — ёқимли! Севиб қолиш эса минг карра хушбахтлик ато этади кишига. Аммо бу туйғунинг оғриқлари, муаммолари ҳам бор-да. Айниқса, ўсмир ёшда...

1-мурожаат:

— Анчадан буён бир йигит билан гаплашиб юраман. Бир-биримизда кўнглимиз бор. Яқинда уйдагилар бундан хабар топиб, қаттиқ уришишди, ҳатто телефонимни ҳам тортиб олишди. Энди хавотирдаман. Чунки у бола мен билан гаплаша олмагач, бошқасини топиб олиши аниқ. Мен эса уни йўқотишдан қўрқаман...

Нигина, 17 ёш

2-мурожаат:

— Яқинда мени унаштиришди. Бироқ ҳеч ким розилимгимни сўрамади. Ўзимнинг аҳдлашганим бор. Ота-онам эса кўнглимга қулоқ тутишни исташмаяпти. Фотиҳамни бузиш ҳақида ҳам ўйлаяпман. Чунки унаштирилган йигитда кўнглим йўқ. У билан бахтли бўлишимга кўзим етмаяпти...

Ҳулкар, 18 ёш

ОЙДИНЛИК КИРИТАМИЗ!

1. Муҳаббатнинг ёши. Ўн олтидан ошган қизми, ўғилми, ҳар бир инсон ҳаёт саҳнасида янги роллар ижро қилишни истайди. Фарзандлик каби эгаллаб турган «лавозим»лари бироз зериктиради-да. Кимдир билан пичир-пичир қиладиган дугона, йигити-ла «SMS»лашадиган қиз образи улар учун янги ва қизиқ. Шу сабаб ота-она билан муносабатда зиддиятлар юзага келади. Аммо бу вақтинчалик. Демак, иккала мурожаат қилган қизимиз, умуман бу ёшдагилардагилар севги қиссаларини бошдан кечиришига табиий ҳолат деб қараш керак.

2. Севаманми, йўқми? Бу гул баргларини юладиган ўйинмас, жиддий ва нозик масала. «Агар мен билан гаплашмай қўйса, бошқа қизни топиб олади» каби қўрқув йигитнинг қизга бўлган муносабати жиддиймаслигини яққол кўрсатиб турибди. Асосан бу каби иккиланиш ва хавфсирашлар телефон, интерент орқали севишиб қолганларда кузатилади. Агар сизни кўнгил қўйганингиз билан фақат қандайдир воситалар боғлаб турса ва қалбингизда иккиланиш бўлса, севгингизни чин деб айта олмаймиз.

3. Тақиқлар. Одатда ўсмирлар ота-она томонидан ўрнатилган чекловларга қасдма-қасд ҳаракат этишади. Аммо қизларжонлар, сиз бундай қила кўрманг. Қовоқ-тумшуқ қилиб юрмасдан, ёки яширинча гаплашиш йўлларини изламасдан, онангизга дардингизни айтинг, сирлашинг. Кўнглингизни очсангиз, сизни дунёга келтирган аёл, албатта, қулоқ тутади ва тўғри йўлни кўрсатибгина қолмасдан, шу йўлда сиз билан бирга қадам ташлайди.

4. Мажбурлик. Бугунги кунда қиз болани турмушга узатиш, ўғилни уйлантириш масаласида кўпчилик ота-оналар танловни фарзандларининг ўзига қўйиб бераяпти. Нега? Чунки бугуннинг боласи «Сиз уйлантирган қиз», «Сиз топган куёв» деган таъналар, эртага кўнгилсиз қурилган оилада юз бериши мумкин бўлган нохушликлардан ҳимояланиш учун ҳам. Қиз боладан бир оғиз сўрамасдан уни унаштириб қўйиш нотўғри. Аммо ғишт қолипдан кўчган. «Мен норозиман, у билан бахтли бўлолмайман», дея зор йиғлаш ва тўйдан олдин ноғора чалишдан фойда йўқ. Иложи бўлса, онангизнниг ўзи билан дилдан гаплашинг. Хўш, улар нимани кўзлаб қарор қабул қилишган? Нима бўлганда ҳам, ахир сизнинг бахтингизни ўйлашаяпти-ку! Ёки ота-онангиз ҳурмат қиладиган ва сизни тушунадиган қариндош-уруғлардан бирини ўртага қўйинг.

5. Севги чинми ёки?.. Бу саволга биз тугул, айни пайтда севиб қолган қизлар ҳам жавоб беролмайди. Балким ҳақиқий муҳаббатингизни бошдан кечираётгандирсиз. Балким бу шунчаки ўткинчи ҳис-туйғулардир. Ота-онангиз томонидан амалга оширилаётган ишлар севгингизнинг аслини синаш учун синов деб қабул қилинг. Сиз билан бирга кўнгил қўйганларингиз ҳам бу синов учун курашадими? Ва у, ўртадаги туйғулар ота-онангизнинг танлови ва тақиқига қарши исён қилишингизга арзигуликми? Шуни чуқур мулоҳаза қилинг. Энг муҳими, беқарор бу ёшингизда қалтис ҳаракатлар (уйдан қочиб кетиш, ўз жонига қасд қилиш, ўзини қийнаш билан яқинларни жазолаш кабилар) қилманг!

Мақолани руҳшунос Шаҳноза Халилова тавсиялари асосида Шоира ВАФОЕВА тайёрлади.

Шарҳлар

​ҲИНДЧА МУҲАББАТ

21.06.2017, 16:08

Халқимга ёрдам керак, унинг дардлари кўпТест синовларини муваффақиятли топширган Озод пойтахтдаги энг нуфузли тиббиёт институти талабасига айланди. Ўқишга янги қабул қилинганларни табриклаш маросими ҳашаматли залда...
​Севиб қолган ўсмирга қандай муносабат билдириш керак?

16.06.2017, 10:54

— Ёшим ўн бешда. Синфдош йигитим билан бир-биримизга кўнгил қўйганмиз. Яқинда онам билиб қолиб, мени уришиб берди. Дадам ҳам бундан хабар топиб, «У болага бермаймиз,...
​Канадада севишганлар минган ҳаво шари муҳаббат изҳоридан кейин дарахтга урилди (Видео)

31.05.2017, 11:59

Аммо йигит мазкур воқеадан хафа бўлмади, аксинча шундай унутилмас кунда шундай воқеа рўй берганидан қалби қувончга тўлди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.Канаданинг Альберт провинциясида яшовчи...
​“Кўнглида нима бор, билмайман!...”

04.05.2017, 14:31

«Эримни менчалик яхши биладиган инсон йўқ» дейсизми? Тўғри, қандай таомни ёқтириши-ю, характери, дўстлари ёхуд қизиқишларидан хабарингиз бор. Аммо унинг режа, мақсад ва ўйлари ҳақида нима...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1