“Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” клубларининг собиқ ярим ҳимоячичи Бастиан Швайнштайгер МЛСнинг “Чикаго Файр” клуби аъзоси сифатида расман таништирилди. Бу ҳақда Чикаго шаҳри клуби “Твиттер”даги саҳифасида маълум қилди.
Германиялик футболчи янги клуб билан 1 йиллик шартнома имзолади. Келишувга кўра томонлар шартномани яна 1 йилга узайтириши мумкин.
32 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи 1 йилда 4,5 миллион доллар ишлайди. Швайнштайгер янги клуб сафида 1 апрель куни, “Монреаль”га қарши ўйинда ўтказиши кутилмоқда.






