1

​50 та тез тиббий ёрдам автомобили эҳтиёж баланд ҳудудларга берилди

ЖАМИЯТ 30.03.2017, 11:27
Теглар: Авто, Тиббиёт, Шавкат Мирзиёев, Қарор, Президент
​50 та тез тиббий ёрдам автомобили эҳтиёж баланд ҳудудларга берилди

Жорий йилнинг 16 март куни мамлакатимиз Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Ҳужжатда соҳани ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар қаторида кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши ҳам белгиланган эди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

Айни кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган 50 дона “DAMAS AMB” русумидаги тез тиббий ёрдам автомобилари харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга берилди.

Бу эса тез тиббий ёрдам хизматининг янада тезкор ва сифатли ишлашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1