Учрашувда тиббиёт соҳасидаги илм-фан ва таълим масалаларида ўзаро тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди, шунингдек, томонлар шифокорлик амалиётига телемедицина технологияларини жорий этиш бўйича тажриба алмашдилар, бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
Айни дамда икки мамлакат тиббиёт ва илмий муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича 10 та келишув имзоланган. Бундан ташқари, яна 8 та ана шундай ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда.
Россиялик вазир таъкидлашича, бу даражадаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади ҳамда икки давлат фуқароларининг фаровонлигига хизмат қилади.
Суҳбат якунида Вероника Скворцова Алишер Шодмоновни Москвада бўлиб ўтадиган Жаҳон соқлиқни сақлаш ташкилотининг Сил касаллиги бўйича биринчи глобал вазирлар конференциясида иштирок этишга таклиф этди.