Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан моддий-техник ва ўқув-педагогик базаси нисбатан паст даражали 4 та академик лицей тугатилиши ҳақида хабар бергандик.
Айнан қайси Академик лицейларнинг фаолияти тугатилаётганлиги маълум қилинди. Булар:
1.Андижон тиббиёт институти қошидаги 2-сонли Академик лицей (ўқувчилар сони - 547)
2.Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институт қошидаги 2-сонли Академик лицей (ўқувчилар сони - 173);
3.Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги 2-сонли Академик лицей (ўқувчилар сони - 300);
4.Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти қошидаги Академик лицей (ўқувчилар сони - 307).
Қарорга кўра, ушбу академик лицейларнинг 1-босқичларига ўқувчиларни қабул қилиш 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади, қолган ўқувчилар ўз ўқишларини оҳиригача тугаллашади.
Президент Қарори Академик лицейларда ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, академик лицейларда умумтаълим мактабларининг энг қобилиятли битирувчиларини жамлаш, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг танланган касблар ва мутахассисликларни эгаллаб олишга бўлган эҳтиёжини қондириш учун шарт-шароитларни янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинган.






