Burger King ресторани рекламада ваъда берилган олчали пирогни бепул тарқатишдан бош тортгани учун 110 минг рубль жарима тўлайди, деб хабар берди Vc.ru/n нашри.
Петербург федерал антимонопол хизмати “Бургер Рус” компаниясига қарашли Burger King ресторанини реклама қонунини бузганликда айблади. У 100 мингдан 500 минггача жарима тўлаши мумкин.
Рекламада “Воппер фристайл” тушлигини сотиб олган одамга бепул очали пирог бериш ваъда қилинган. Аммо мазкур тушликни сотиб олган аёл бепул олчали пирог беришни сўраганда, ресторан ходимлари бундан бош тортган. Аёл тегишли идораларга даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Унинг шикоят қилганини кўрган ресторан менежери аёл бепул олчали пирогни талаб қилмаганлигини маълум қилди. Судда Burger King ресторани вакили улар реклама қонунини бузишмаганлигини, ҳаммасига ҳозирда жазоланган ресторан ходими айбдор эканлигини билдирди.
30.06.2017, 15:55
Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган нўхат, 2 донадан бақлажон, помидор ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ соя соуси, ўсимлик ёғи, лимон шарбати,...24.06.2017, 11:23
Зарур масаллиқлар: хамирига: 270 гр. ун, 180 гр. сариёғ, 80 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; ичига солишга: 750 гр. творог,...23.06.2017, 11:11
Зарур масаллиқлар: 300 гр. творог, 200 гр. ўрик меваси, 200 мл. сметана, 180 гр. шакар, 100 граммдан увадаланувчи печенье ва сариёғ, 2 дона тухум, пичоқ...22.06.2017, 13:44
Ўзбек эстрадасида “жонли ижро қироли” номини олган хонанда Жаҳонгир Отажонов нафақат яхши санъаткор, балки моҳир ошпаз эканлигини кўпчилик билмаса керак. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўз...