1

​Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор мажлис бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 31.03.2017, 10:45
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
​Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор мажлис бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 март куни видеоселектор мажлис бўлиб ўтди. Унда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, коммунал, соғлиқни сақлаш соҳалари, ички ишлар тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қаватли уй-жойларни вақтида ва сифатли таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудудлар раҳбарларининг бу борадаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, деб ёзади ЎзА.

Мажлисда кўп қаватли уйларда яшайдиган аҳолига зарур шароитлар яратиш, коммуникация тизимларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Жорий йилнинг 9 февраль куни профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва инспекторларни хизмат уйлари, автомобиллар билан таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 5 январь ва 7 февраль кунлари ўтган йиғилишларда соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, соҳани янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган эди.

Ўтган вақт мобайнида бу борада тегишли фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ижросига киришилди. Мажлисда қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштириш, шошилинч тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, поликлиникалар иш вақтини узайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, истиқболда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1