31 мартда эътиборан барча кузатув камералари ўрнатилган чорраҳаларда “Тўхташ чизиғи” (5.33) белгиси ўрнатила бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда хабар берилди.
Бу эса ҳайдовчилар ўртасида айрим йўлларда икки марта чизилган тўхташ чизиғи, айримларида эса бу чизиқларнинг кўринмаётгани борасидаги мунозарали саволларга барҳам беради.
Хуллас бугун Тошкент йўлларида, автомобиллар тўхташи лозим бўлган жойларда янги белги пайдо бўлади.






