YouTube каналида атомобиллар серқатнов бўлган йўлда, машина йўловчиларидан бири ойнадан қўлини чиқарганча, болалар аравачасини судраб кетаётгани акс этган видеоролик жойлаштирилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Воқеа Оренбург шаҳрида рўй берди.
“Яхшиямки, болалар аравачаси ичида бола йўқ экан. Полициячилар болалар аравачасини судраб кетаётган эркак билан гаплашгач, бунга амин бўлишди”, деб изоҳ қолдирди видео муаллифи.
Болалар аравачасини ойнадан қўлини чиқарганча, судраган эркак ВАЗ-2107 автомобилида бўлган. У нима учун бундай қилгани номаълумлигича қолди.






