2017 йилнинг 02 апрель куни, соат 11:20ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани ТХАЙ кўчаси, “Франк медиал” МЧЖ қаршисида, “Ласетти” русумли автомашина икки нафар пиёдаларни уриб юбориб, сўнг қарама-қарши йўналишда харакатланиб келаётган бошқа “Ласетти” автомашинасига урилган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, йўл транспорт ходисаси оқибатида икки нафар фуқаро вафот этган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Йўл транспорт ходисасини содир этилишида гумонланаётган “Ласетти” автомашинаси хайдовчиси ушланган.
Хозирда ҳолат юзасидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.