Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан биргаликда иссиқ ўлкалардан бири яъни Ҳиндистонга жўнаб кетди. Жуфтлик Гоа штатида ҳордиқ чиқармоқда. Фарҳод ва Райҳон ўзларининг дам олиш онлари акс этган фото ва видеоларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириб келмоқда.
Райҳоннинг мухлисларидан бири ундан Ҳиндистондаги дам олиш қандай ўтаётгани ҳақида сўради.
“Менга жудаям ёқяпти. Бу тарздаги дам олиш ҳамманинг ҳам дидига ўтиравермайди. Бироқ мени илиқ денгиз, мазали таомлар(ҳатто улар унча дид билан тортилмаса ҳам), атрофдаги меҳрли табассумлар ўзига асир этди”,—деб ёзади Райҳон Гоадаги ҳордиғи ҳақида.










