1

​Санкт-Петербург шаҳрида уч кунлик мотам эълон қилинди

ДУНЁ 04.04.2017, 09:38
Теглар: Теракт, Россия
​Санкт-Петербург шаҳрида уч кунлик мотам эълон қилинди

Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида жабрланганлар ва касалхонага ётқизилган ярадорлар рўйхати эълон қилинди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Жабрланганлар сони 51 кишига етди. Бу ҳақда Россия ФВВ ҳудудий бош бошқармаси хабар берди. Илгари Миллий антитеррорчилик қўмитаси 11 киши ҳалок бўлгани, 45 киши касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди. “Санкт-Петербург соғлиқни сақлаш қўмитаси берган маълумотга кўра, Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида жабрланган ва шаҳар касалхонасига ётқизилган ярадорлар рўйхатини эълон қиламиз. Мазкур рўйхатнинг муддати 4 апрелгача, маълумотларга кўра у янгиланиб боради”, дейилган хабарда. Бошқарма сайтининг рўйхатида 51 кишининг исм-фамилияси турибди, улардан 47 нафар жабрланувчининг шахси аниқланган. 4 нафар аёлнинг эса ҳозирча кимлиги номаълум. Россия ФВВда маълумотлар олиш, Санкт-Петербург метросида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли психологик ёрдам кўрсатиш учун телефонлар ишлаб турибди.

Санкт-Петербург метросида содир этилган портлашдан кейин шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда губернаторнинг матбуот котиби Андрей Кибитов ўзининг Twitter саҳифасида хабар қолдирди.

“Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко эртадан бошлаб, шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилди”, — деб берди Андрей Кибитов.

3 апрель куни Москва вақти билан 14.40 да Санкт-Петербург шаҳар метросидаги “Сенная площадь” ва “Технологический институт” метро бекатлари оралиғида поезд вагони ичида портлаш юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1