Москва шаҳридаги Петров бульварида ўтказилаётган қурилиш ишлари жараёнида тарихий 12 дона мис танга топилди, деб хабар берди “Mir24.tv” нашри.
Москва шаҳар марказий кўчаларидан бирини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган қурилиш ишлари жараёнида XVIII асрга тегишли хазина топилди. Археологлар Екатерина II ва Павел I ҳукмронлиги давридаги 12 дона мис тангани қазиб олишди, деб маълумот берилди мэрия сайтида. Археологлар мазкур тангаларни кундалик эҳтиёжларга ишлатиш учун кўмилган, деб ҳисобламоқда. Покровский кўчасидан 500 йиллик қабр тоши, Гоголовский кўчасидан ўн саккизинчи асрга тегишли ғишт коллектор ҳам топилди. Никитский кўчасидан XVII-XVIII асрларга тегишли ёғоч тарнов, Яузский ва Чистопрудний бульваридан эса аср бошига тегишли трамвай шпаллари ва кўприк қазиб олинди.






