Гонгконг ОАВсининг хабар беришича, таниқли киноактёр Жеки Чан ва “Осиё гўзали” танловининг ғолиби Элейн Нгнинг қизлари 18 ёшли Этта Нг ўз жонига қасд қилишга уриниши оқибатида айни дамда шифохонага тушган.
Этта 31 март куни онасининг дўстлари билан дам олиш учун Таиландга кетган, бироқ у 2 апрель куни шошилинч равишда Гонгконгга қайтиб келган ва ўз жонига қасд қилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, депрессия ҳолатида қиз ўз жонига қасд қилишга уринган, деб ёзади “Вести”.
Айрим интернет фойдаланувчилари эса Этта Нг ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бир неча марта ўз жонига қасд қилиши ҳақидаги материалларни эълон қилганини таъкидлаган.
Жеки Чан ва “Осиё гўзали” Элейн Нг ўртасидаги ишқий муносабатлар 1998 йилда бошланган, бироқ бу муносабатлар узоққа чўзилмади. Жеки Чан бу муносабатлар унинг катта хаторси бўлганини маълум қилди ва ҳатто 1999 йилда туғилган қизини ҳам тан олишни истамади.
Этта ҳам ўз навбатида Жеки Чанни ўз отаси деб билмаслигини маълум қилган.
16.12.2019, 11:35
Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...14.12.2019, 20:26
Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....11.07.2017, 14:37
Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”. Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли...11.07.2017, 14:36
Аксарият ота-оналардан фарқли равишда рассом Алия Чаглар қизига турли егуликлар ва гуллардан тайёрланган “кийимларни кийдиради”, деб хабар берди Onedio.ru нашри. Алия Чаглар 3 ёшли қизи...