АсосийJamiyat

​Ўзбекистон Президентининг Россияга давлат ташрифи амалга оширилади

'​Ўзбекистон Президентининг Россияга давлат ташрифи амалга оширилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2017 йилнинг 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлиши ҳақида аввал хабар бергандик.

Петербургдаги фавқулодда ҳодисага қарамай бугун Президентнинг Россияга давлат ташрифи амалга оширилади, бу ҳақда Darakchi.uz нашрининг Ҳукуматдаги ишончли манбалари маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Петербург метросида теракт содир этилиб, унда 14 киши вафот этди.

Юз берган ҳодиса муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Владимир Путин ҳамда Россия халқига ҳамдардлик билдирди.

Россия Президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан 5 апрель куни учрашади.

“Владимир Путиннинг таклифига биноан 4–5 апрель кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга давлат ташрифини амалга оширади”, дейилади РФ Президенти расмий сайтида.

Олий даражадаги музокаралар чоғида 5 апрель куни иккитомонлама муносабатларнинг асосий масалалари ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ўзаро манфаатли томонлари муҳокама этилади. Бундан ташқари, бир қатор халқаро ва ҳудудий муаммолар бўйича фикрлар алмашилади.

Ташриф якунига кўра, бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланади.

Бошқа янгиликлар