1

2017-2021 йилларда ​Ўзбекистон аҳолисига онкологик ёрдам бериш мақсадида 32,5 миллиард сўм ва 144,1 миллион АҚШ доллари йўналтирилади

ЖАМИЯТ 05.04.2017, 09:44
Теглар: Тиббиёт
2017-2021 йилларда ​Ўзбекистон аҳолисига онкологик ёрдам бериш мақсадида 32,5 миллиард сўм ва 144,1 миллион АҚШ доллари йўналтирилади

4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида Онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштири чора-тадбирлари тўғрисида” Қарор имзолади. Қарорнинг тўлиқ матни ва унга шарҳ ЎзАда келтирилди.

Қарор саратон касалликларига қарши курашнинг янги босқичини бошлаб беради, энг аввало аҳолининг даволашнинг юқори технологик усулларига бўлган эҳтиёжларини қоплашга, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашнинг замонавий тизимини яратишга йўналтирилган.

Қарорда асосий мақсади онкологик касалликлар туфайли ўлимни пасайтириш ҳисобига аҳоли ҳаёти сифатини яхшилаш ва умрни узайтириш ҳисобланган онкология хизматини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилган:

  • аҳолини скрининг текширишларнинг самарали дастурларини босқичма-босқич амалга ошириш йўли билан онкологик касалликларни илк босқичларда фаол аниқлашнинг замонавий усулларини жорий этиш;
  • аҳолининг онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг жаҳон стандартлари даражасига мувофиқ бўлган замонавий юқори технологик усулларидан фойдаланишини яхшилаш;
  • реабилитация ва паллиатив ёрдамнинг замонавий тизимини, шунингдек, хоспислар ташкил этиш йўли билан онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ҳаёти сифатини яхшилаш;
  • онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга йўналтирилган фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар доирасини кенгайтириш ҳамда замонавий маҳаллий ўсмага қарши препаратлар яратиш;
  • республика онкология муассасаларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, шунингдек, уларнинг бинолари ва хоналарини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва янгиларини қуриш.

Қарор онкологик касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва даволаш соҳасида тиббиёт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ягона методик вертикали шакллантирилишини назарда тутади. Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш, шунингдек, минтақавий онкология диспансерларини унинг филиалларига айлантириш назарда тутилган. Қуйидагилар янгидан ташкил этиладиган марказ ва унинг филиаллари фаолиятининг устувор вазифалари этиб белгиланган:

  • аҳолининг онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича халқаро стандартлар даражасида ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдамга бўлган талабини қондириш;
  • онкология соҳасида аҳолига юқори малакали даволаш-профилактика ёрдами кўрсатган ҳолда онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш;
  • онкология соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган ва замонавий онкологиянинг илғор технологияларини эгаллаган юқори малакали тиббиёт кадрлари ва илмий мутахассислар тайёрлаш;
  • онкология соҳасида, шу жумладан, замонавий тиббиёт фанининг илғор ютуқларидан фойдаланган ҳолда илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш.

Хавфли ўсмаларга барвақт ташхис қўйишни яхшилаш ва импортнинг ўрнини босадиган маҳаллий ўсмага қарши препаратларни яратиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази негизида Саратон профилактикаси ва Экспериментал онкология марказлари ташкил этилади.

Режалаштирилган тадбирлар доирасида республика онкология муассасалари саратон касалликларини эндоскопик ва радиотерапевтик даволаш бўйича энг янги аппаратлар комплекслари билан жиҳозланади, шу жумладан, республикага "Да Винчи" роботлаштирилган жарроҳлик комплекси ва гамма тиғ сингари ноёб ускуна етказиб берилади.

Вилоят онкология муассасалари тузилмасида паллиатив ёрдам бериш бўйича бўлимлар, шунингдек, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида тўртта минтақалараро хоспислар ташкил этилиши республика фуқароларининг ҳаёти сифати яхшиланишига принципиал жиҳатдан муҳим ёндашув бўлади.

Республиканинг барча ҳудудида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонини ва Фарғона вилоятида тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида қизилўнгач, меъда ва колоректал саратонни аниқлашга йўналтирилган скрининг тадқиқотларини босқичма-босқич жорий этиш йўли билан онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт ташхис қўйиш чора-тадбирларини такомиллаштиришга, хавфли ўсмаларга барвақт ташхис қўйишнинг молекуляр-биологик, генетик, эндоскопик ва нур усулларини онкология диспансерлари амалиётига жорий этишга муҳим аҳамият берилган.

Онкология хизматининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш соҳасида илмий тадқиқотлар доирасини кенгайтириш, шунингдек, илмий ишланмаларнинг замонавий жаҳон тажрибасини маҳаллий амалиётга жорий этиш, врачларнинг хорижий мамлакатларда малака ошириши мақсадида етакчи онкология клиникалари билан шериклик муносабатларини ўрнатиш йўли билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш қабул қилинган дастурнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Умуман олганда, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига онкологик ёрдам беришни янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағларидан 32,5 миллиард сўм ҳамда халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ва грантлари ҳисобига 144,1 миллион АҚШ долларини йўналтириш назарда тутилган.

Мамлакат Президентининг қарорида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши 100 минг аҳолига онкологик касалликлардан вафот этиш кўрсаткичини 38,7 фоиздан 35 фоизгача пасайтириш, онкологик касалликларга чалинган беморларни ўсмага қарши препаратлар билан таъминлашни 33 фоиздан 90 фоизгача кўпайтириш, аҳолининг даволашнинг юқори технологик турларига бўлган эҳтиёжини қоплашни 70 фоизгача етказиш имконини беради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н.Юнусходжаев зиммасига юкланди.

Шарҳлар

Наманганда россиялик олим “Темир дафтар”га киритилган беморларни бепул даволамоқда

04.06.2021, 17:58

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги  И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...
Наманганда сенатор ташаббуси билан ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

29.03.2021, 18:15

Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...
Янги тиббиёт институти ташкил этилади

09.11.2019, 23:59

Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...
ТОШКЕНТДА 25 ЁШЛИ ЙИГИТ ЎЗИНИ ОСДИ

11.07.2017, 21:10

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 8 июль куни 25 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.Тергов маълумотларига кўра, 1992 йилда туғилган йигит балконда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1