1

​Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Халқ қабулхоналари манзиллари эълон қилинди

ЖАМИЯТ 05.04.2017, 10:27
Теглар: Тошкент, Президент
​Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Халқ қабулхоналари манзиллари эълон қилинди

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналарига 2334 та ёзма ва оғзаки мурожаат келиб тушди. Фуқаролар бевосита шаҳар Халқ қабулхонасига 1699 марта ёзма ва оғзаки тарзда мурожаат қилишган.

Мурожаатларнинг 32,3 фоизи суд-ҳуқуқ, 30,3 фоизи уй-жой, 12,8 фоизи ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий, 9,4 фоизи қурилиш ва коммунал, 9,3 фоизи иқтисодиёт ва тадбиркорлик, 5,9 фоизи ёшлар сиёсати, маҳалла фуқаролар йиғини ва жамоат ташкилотлари бўйича масалаларни қамраб олган.

Фуқароларнинг жойда ечимини топиши мумкин бўлган мурожаатлари фуқаро қабули давомида ҳал этиб келинмоқда. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органларига юборилиб, уларнинг ижроси ўрганиб борилмоқда.

Тошкент шаҳридаги туман ва шаҳар Халқ қабулхоналарига қилинган 1316 та оғзаки мурожаат кўриб чиқилиб, мурожаат этувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. Тегишли давлат ташкилотлар билан боғланиб, улар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Бевосита шаҳар бўйича Халқ қабулхоналарига тушган ёзма мурожаатларнинг 14 фоизи юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатлари доирасига тааллуқли бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига киритилди. Қолган 86 фоиз мурожаатларда кўтарилган масалалар Тошкент шаҳридаги мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ижро учун жўнатилди.

Шунингдек, туман ҳокимликларида, корхона, ташкилот ва муассасаларда фуқаролар қабулхоналари ташкил қилинди. Ушбу қабулхоналарда фуқароларни қабул қилиш, уларнинг оғирини енгил этиш бўйича самарали ишлар кенг йўлга қўйилди.

Қуйида эса Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналарининг манзилларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналари душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳри туманларида фаолият юритаётган Халқ қабулхоналари манзиллари:

Бектемир тумани — Ҳусайн Бойқаро шоҳ кўчаси, 2-уй.

Миробод тумани — Нукус кўчаси, 18-уй.

Мирзо Улуғбек тумани — Қаландар кўчаси, 2-уй.

Сергели тумани — Сергели 3-даҳаси, Обиҳаёт кўчаси, 3а-уй.

Олмазор тумани — Талабалар кўчаси, 54-уй.

Учтепа тумани — Чилонзор 26-мавзе, 1Б-уй.

Шайхонтоҳур тумани — Тўрақўрғон кўчаси, 1а-уй.

Чилонзор тумани — Чилонзор 2-мавзе, Арнасой кўчаси, 32-уй.

Юнусобод тумани — Осиё кўчаси, 4а-уй.

Яккасарой тумани — Шота Руставели кўчаси, 85-уй.

Яшнобод тумани — Авиасозлар кўчаси, 7а-уй.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1