Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат уй-жой фондини ҳусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги "Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 24-сон қарорига асосан ҳамда Маданият вазирлиги марказий аппарати ва тасарруфдаги корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият олиб бораётган ходимларга хизмат турар жойларини бериш тўғрисидаги буйруғига асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларига Юнусобод туманининг 17-мавзесидан бирдан тўрт хонагача бўлган бепул турар уй-жойлар ажратилгани ҳақида хабар берган эдик.
Янги уйга эга бўлганлар орасида таниқли опера хонандаси Ширин Маматова ҳам бор.
Янги уйнинг калити Ширин Маматова кўплаб мамлакат ва хорижий миқёсдаги танловларда юқори натижаларга эришиб, Ўзбекистон опера санъатининг ривожига муносиб ҳиссасини қўшгани учун топширилди.