Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат уй-жой фондини ҳусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги "Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 24-сон қарорига асосан ҳамда Маданият вазирлиги марказий аппарати ва тасарруфдаги корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият олиб бораётган ходимларга хизмат турар жойларини бериш тўғрисидаги буйруғига асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларига Юнусобод туманининг 17-мавзесидан бирдан тўрт хонагача бўлган бепул турар уй-жойлар ажратилди.
Янги уйнинг калитига эга бўлганлар орасида "Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Зарина Аҳмедова ҳам бор.
Хизмат уйлари тақдим этилишида, албатта, ходимларнинг меҳнат жамоаларидаги фаолияти, яшаш шароитлари, фуқаролар йиғини, иш жойларидан тақдим этилган тавсияномалар ҳамда бошқа барча ҳолатлар инобатга олинган.
Маълумот учун, Зарина Аҳмедованинг турмуш ўртоғи Жасур Тўраев ҳам раққос сифатида фаолият юритади. Жасур Тўраев Канизанинг “Лилла”, “Ҳаммасигаям” каби клипларида суратга тушган. Уларнинг бир нафар фарзанди бор.