АсосийJamiyat

​Тошкентда аёл ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz автомобилида 1-синф ўқувчисини уриб юборди

'​Тошкентда аёл ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz автомобилида 1-синф ўқувчисини уриб юборди'ning rasmi

1 апрель, шанба куни Тошкентнинг Яшнобод туманида “Матиз” бошқариб кетаётган аёл ҳайдовчи биринчи синф ўқувчисини уриб кетди. Қизча турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага етказилди, деб хабар беради “Новости Узбекистана” нашри.

Маълумотларга кўра, 37 ёшли аёл “Матиз” “Авиасозлар-4” мавзесидаги 39-рақамли уй қаршисида 244-мактабнинг 1-синф ўқувчисини уриб кетган. Тошкент ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар беришича, қизча 4-шаҳар клиник шифохонасига турли жароҳатлар билан олиб кетилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизча йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар