Италиянинг Римини портидан топилган россиялик қизнинг жасади солинган чамадонни унинг онаси денгизга ташлагани маълум бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Шундан кейин қизнинг онаси Россияга учиб кетган. ОАВларнинг хабар беришича, 27 ёшли Екатерина Лактионова анорексия касаллиги туфайли оламдан ўтган. Сўнгги ойда қиз бир неча маротаба касалхонада даволанган. У вафот этганда вазни бор-йўғи 35 килограмм бўлган.
Қизнинг онаси Италияда энага бўлиб ишлаган, қизи вафот этгач, унинг жасадини номаълум сабабларга кўра уйида сақлаган, орадан бир ҳафта ўтгач, жасадни чамадонга солиб, денгизга ташлаган. Жасад солинган чамадон топилишидан бир кун илгари 48 ёшли россиялик аёл Москвага учиб кетган ва қилмишини бўйнига олган.
Бўлиб ўтган воқеа тўғрисида Италия ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига аёлнинг дўсти батафсил маълумот берди. Унинг айтишича, аёл қизининг ўлимидан шок ҳолатига тушган ва уни батамом хотирасидан ўчириш учун жасадни чамадонга солиб, сувга улоқтирган.
Римини прокуратураси мазкур воқеа юзасидан жиноий иш қўзғади. Чирий бошлаган жасад солинган чамадон 25 март куни топилган. Терговчилар уни жорий йилнинг февраль ойида саёҳатда йўқолган Хитойда яшовчи немис қизнинг жасади деб ўйлаган эди. Суриштирув жараёнида чамадондаги жасад россиялик қизнинг ўлиги эканлиги аниқланди.
07.09.2022, 12:07
Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...10.01.2022, 21:58
Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...10.08.2021, 17:29
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...10.08.2021, 16:44
2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...