1

​Ўзбекистон ва Россия Президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 05.04.2017, 17:08
Теглар: Ўзбекистон, Владимир Путин, Россия, Шавкат Мирзиёев
​Ўзбекистон ва Россия Президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Кремлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Президентларнинг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди, дея хабар беради ЎзА.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи хусусида сўз юритилди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Москвага давлат ташрифи билан қутлаб, бу томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама этиш учун қулай имконият эканини қайд этди.

– Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш биз учун катта аҳамиятга эга, – деди Россия Президенти. - Мамлакатларимизда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали тўла фойдаланилмаётган имкониятлар кўп, уларни ишга солишдан икки томон ҳам манфаатдор.

Шавкат Мирзиёев бу учрашув давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашда муҳим қадам бўлишини қайд этди.

– Аввало, 3 апрель куни Санкт-Петербургда рўй берган машъум воқеа муносабати билан Сизга ва Россия халқига чуқур ҳамдардлик билдираман, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик юксак ишонч ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланмоқда. Турли даражадаги алоқалар фаоллашгани мамлакатларимиз кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришдан бирдек манфаатдор эканининг тасдиғидир. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрганингиз учун яна бир бор миннатдорлик билдираман. Ушбу ташриф Ислом Каримовга, Ўзбекистон халқига юксак ҳурматингиздан далолат беради.


Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1