АсосийDunyo

​Рига мэрининг жонли эфирдаги мулоқотини мушук тўхтатиб қўйди (Видео)

'​Рига мэрининг жонли эфирдаги мулоқотини мушук тўхтатиб қўйди (Видео)'ning rasmi

Офисда мушуклар хўжайинлик қилгандан кейин ҳамма нарса бўлиши мумкин, деб хабар беради Tjournal.ru нашри.

Рига мэри Нил Ушаков жонли эфирда фуқароларнинг саволларига жавоб бераётганда мушук эфирни тўхтатиб қўйди. Сиёсатчи мазкур видеороликни ўзининг YouTube-каналига жойлаштирди.

Кадрда бирдан пайдо бўлиб қолган мушук Ушаковнинг ҳайратдан тили лол бўлиб қолганига қарамай, хотиржамлик билан унинг кружкасидаги сувни ичди. Шундан кейин сиёсатчи мушукни ҳайдаб юбориб, гапиришда давом этди.

2011 йилда ўтказилган Ҳайвонларни ҳимоя қилиш кунида Нил Ушаков икки нафар мушук боласини асраб олган эди. Ҳозирда Кузя ва Мурис номли машкур мушуклар Риганинг рамзи ҳисобланади, чунки улар Ратушада, яъни сиёсатчининг қабулхонасида яшашади.


Бошқа янгиликлар