Санкт-Петербургдаги уйлардан бирида портлаш мосламаси зарарсизлантирилди. Бу ҳақда ТАСС Невский туман маъмуриятига асосланиб хабар берди.
Ушбу шубҳали буюм топилгач, ушбу туманидаги уйда яшовчилар эвакуация қилинди.
Аввал хабар берганимиздек, Ростовда эрталабки соат чамаси 7 лар атрофида кўча супурувчи фаррошнинг қўлбола портлаш мосламаси портлаб кетди. У фонар ичига беркитилган ҳолда қўйиб кетилган.
Портлаш оқибатида эркак қўлидаги бир неча бармоқларидан айрилган ҳамда қорин соҳасидан яраланган.