1

​“Ўзбекистон темир йўллари” Сергели ва Юнусобод йўналишларида олиб борилаётган метро қурилиш ишлари ҳақида маълумот берди

ЖАМИЯТ 07.04.2017, 09:41
Теглар: Тошкент
​“Ўзбекистон темир йўллари” Сергели ва Юнусобод йўналишларида олиб борилаётган метро қурилиш ишлари ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилдаги Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини ҳамда Юнусобод йўлининг 2-босқичини қуриш тўғрисидаги қарорларига мувофиқ бугунги кунда улкан ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжатларга кўра узунлиги 7,1 километр бўлган метронинг Сергели йўналиши 2017-2020 йиллар мобайнида қуриб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган, дея хабар беради “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ Ахборот хизмати.

“Кўприк қурилиш трести” унитар корхонасининг юқори тажриба эга мутахассислари томонидан замонавий техникалар ёрдамида иш жараёнлари сифатли ва белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда. Қурилиш объектига зарур бўлган темир-бетон ҳамда бошқа маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилаяпти.

Лойиҳага кўра, Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши 6 бекатдан иборат бўлиб, ундан 3 таси шу йилнинг ўзида битирилади. “Енгил метро” тизими ер устидан эстакадалар орқали ўтади. Шу боис 2017 йилнинг якунига қадар лойиҳанинг 2,5 километр эстакада қисмини барпо этиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ таянч устуни оралиғида пойдевор қазиш ва бетонлаш ишлари якунланмоқда. Шунингдек, объектда 5000 куб метр тупроқ ва 2100 куб метрдан зийод бетон олиш ишлари бажарилди.

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг 2-босқичини барпо этиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Мазкур йўлнинг узунлиги 2,7 километр бўлиб, 2 та бекатдан иборат бўлади.

Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида жами 135 минг кубметр тупроқ ишлари, 220 кубметр бетонлаш ишлари бажарилди. Ҳозирда мавжуд 2 та шахта ва туннелларда модернизация жараёни амалга оширилаяпти.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2001 йилнинг август ойида Тошкент шаҳрининг аҳолиси зич жойлашган мавзеларидан бири бўлган Юнусобод туманида узунлиги 7,6 километр бўлган метрополитеннинг 6 та бекатидан иборат йўлнинг биринчи босқичи ишга туширилган эди.

Ҳозирги кунга келиб, Тошкент метрополитенида 3 та йўналишда 29 та станция мавжуд бўлиб, уларнинг узунлиги 39 километрга етган. Янги бунёд этилаётган Сергели ва Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишлари тугатилиб, фойдаланишга топширилса, мавжуд станциялар сони 37 тага, метрополитеннинг умумий узунлиги эса 48,8 километрни ташкил этади. Бу эса пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига жуда катта қулайликлар яратади.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1