1

​Тошкентда Ички ишлар идоралари ходими ниқоби остида фирибгарлик қилиб юрган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 07.04.2017, 10:58
Теглар: Тошкент
​Тошкентда Ички ишлар идоралари ходими ниқоби остида фирибгарлик қилиб юрган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан профилактика куни доирасида ўтказилган матбуот брифингида ҳафта давомида фош этилган жиноятлар хусусида маълумот берилди.

2017 йилнинг март ойида ички ишлар идоралари киймида ўзини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходими деб таништириб, Яшнообод туманида яшовчи фуқародан ўзи ижарада яшаб келаётган хонадонни гўёки отасига тегишли эканлигини айтиб, уни сотиши ҳақида ёлғон гапириб, аёлнинг жами 12 миллион сўм пулини олган фирибгар қўлга олинди. Ҳолат юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини қўлга киритиш юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Подполковник унвонидаги формани кийиб юрган бу шахс аслида 1992 йили Самарқанд вилоятида туғилган муқаддам уч маротаба фирибгарлик жинояти учун судланган, вақтинча ишсиз, ички ишлар идораларида ишламайдиган Алимқулов Жавоҳир эканлиги аниқланди.

Ундан далилий ашё сифатида ички ишлар идоралари хизмат кийми, қалбакилаштирилган хизмат гувоҳномаси олинди. У 2016-2017 йилларда шунингдек Тошкент фуқароларидан 73 млн. сўмлик , 2,8 млн. сўмлик, 22 млн сўмлик пул ва буюмларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди. Самарқанд вилояти ИИБ томонидан бу шахс самарқандлик айрим фуқароларни чув туширгани учун қидирувда бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ бу шахс томонидан жабрланган фуқароларнинг, ички ишлар идораларига хабар берилиши сўралади.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1