Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда “Супер келинчак” фильмида бош ролни ижро этган актриса Диана Ягафарова ҳақида гапирди.
Интернет фойдаланувчиларидан бири “Супер келинчак” фильми яхши ишланган, аммо Диана туфайли унинг мавқеи тушиб кетди, деган фикрни билдирди. Мазкур фикрга Саида Раметова қуйидагича муносабат билдирди:
— Йўқ, “Супер келинчак”нинг мавқеи тушиб кетгани йўқ. Мен бир нарсага қойил қоламан, томошабин жудаям кечиримли. Ҳалигача томоша қилишади. Дисклари ҳалигача сотилади. Дианани ҳам яхши эслашади.
“Келинингиз Дианани охирги марта қачон кўрдингиз?” деган саволга эса актриса қуйидагича жавоб берди:
“Диана билан суҳбатлашганимга бир йилча бўлди. Уни кўрдим, ўша-ўша чиройли. У ҳозирда оилали, фарзанди бор, бахтли, ҳаётидан мамнун. Менимча, эҳтимол яна санъатга қайтиш нияти бор. Мен унинг санъатга қайтишини хоҳлаган бўлардим”.
Маълумот учун, 27 ёшли Диана Ягофарова “Зирапча”, “Ташландиқ”, “Ичкуёв”, “Супер келинчак” каби фильмлардаги ижроси билан томошабинларга яхши таниш.