Киночилар уйида Хитой Халқ Республикаси кинематографлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев ва бошқалар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатлар барча йўналишлар қатори маданият ва санъат соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Кинематография соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, истиқболли лойиҳалар устида ишлаш, ҳамкорликда қисқа метражли, анимацион, ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш, турли фестиваль ва маданий тадбирлар ўтказиш бўйича режалар белгилаб олинган.
Учрашувда кино соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди






