8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган муҳим ижтимоий, маданий ва иқтисодий йўналишдаги лойиҳалар билан танишди.
Президент танишган дастлабки лойиҳа Имом Ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг лойиҳаси бўлди.
2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш бўйича янги ташаббус билдирилган эди. Ушбу ташаббус жаҳон ҳамжамияти Ислом дунёси томонидан жуда катта қизиқиш билан қабул қилинди ва қўллаб қувватланмоқда.
Яқинда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Вази Маҳкамаси ҳузурида Имом Ал-Буҳорий халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
Президент Марказ лойиҳаси билан танишар экан, унинг биноларини замонавий асосда қуриш марказ фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан қатор амалий таклифларни билдириб, мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берди.
Президент топшириғига кўра, Марказнинг умумий майдони 2000 кв.м бўлиб, ундан 200 ўринга мўлжалланган анжуманлар зали, маърузалар хонаси, шинам ва кўркам кутубхона, замонавий тарихий адабиётларни мўтадил ҳароратда сақлаб турадиган махсус хоналар ўрин олади, дейди Азамат Тўхтаев ЎзР Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари “Ўзбекистон” телеканалига берган интервьюсида.
Бундан ташқари бу ерда йиллар мобайнида фаолият олиб бораётган олимлар ва марказ ходимлари учун иккита турар жой биноси ҳам қурилади. Миллий анъаналар, Самарқанд меъморчилик услубига ҳамоҳанг тарзда қад ростлаган Марказнинг фасад қисмини қуришда оқ мармар бошқа ўзига хос қурилиш материалларидан фойдаланилади.