1

​Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб тезюрар электричка ҳаракати йўлга қўйилади(Видео)

ЖАМИЯТ 10.04.2017, 12:12
Теглар: Видео, Тошкент, Шавкат Мирзиёев
​Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб тезюрар электричка ҳаракати йўлга қўйилади(Видео)

Президент Шавкат Мирзиёев шанба куни Тошкент шаҳрида қуриладиган ҳалқа тезюрар электропоезд лойиҳаси билан танишди.

Президент ташаббуси билан бошланган лойиҳа қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади Тошкент шаҳрининг ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиб бериш, Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилашдан иборат.

Ҳалқа йўлининг умумий узунлиги 71,2 кмни ташкил қилади, умумий қурилиши керак бўлган темир йўл узунлиги 142 кмдан ортиқ. Аҳамиятли томони шундаки, бу йўл электрлаштирилган йўл бўлади.

Қурилиш жараёнида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан фойдаланилади. Мақсад аҳолига қулайлик туғдириб, бугунги кунда юзага келаётган тирбандликларни олдини олишдир, дейди Ҳусниддин Ҳосилов “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош муҳандиси “Ўзбекистон” телеканалига берган интервьюсида.

Лойиҳа доирасида 26 та станция қурилади. Дастлаб ўнта поезд, яъни бештаси чап йўналишда, бештаси ўнг йўналишда ҳаракатланади. Ҳалқа бўйлаб ҳаракатланишимиз бошланғич нуқтадан оҳирги нуқтага етиб бориш бир соатни ташкил этади.

Лойиҳани ўрганиш жараёнида кўпгина чет мамлакатлари тажрибалари ўрганилиб, мазкур лойиҳа янада такомиллаштирилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 265 миллион долларни ташкил қилади. Шундан 185 миллион доллари бюджет маблағлари, 80 миллион доллари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳамда чет эл инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади.

Ушбу лойиҳа ҳақида қисқача видеороликни эътиборингизга хавола этамиз.


Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1