АсосийDunyo

​Ерга улкан астероид яқинлашмоқда

'​Ерга улкан астероид яқинлашмоқда'ning rasmi

Диаметри 650 метр бўлган 2014 JO25 астероиди сайёрамизга камида 1,8 миллион километр бўлган масофада яқинлашди, деб хабар берди Mail.ru нашри.

Улкан астероид сайёрамиздан Ойга нисбатан тўрт марта узоқликда бўлиб, катта тезликда яқинлашиб келмоқда.

NASA мазкур PHA (Рotentially Hazardous Asteroid) астероидини хавфли астероидлар тоифасига киритди. Бу тоифага катталиги 100 метрдан ортиқ, Ерга Ойдан кўра 19,5 км масосфада яқин бўлган астероидлар киради.

Мазкур астероид 2013 йилнинг февраль ойида Челябинск шаҳрига тушган астероиддан 60 баробар каттадир. NASA астроном олимларининг сўзларига қараганда, улкан астероид сайёрамизга ҳеч қандай таҳдид солмайди, у ер орбитасидан хавфсиз равишда учиб ўтиб кетади. Астероид 2014 йилда кашф этилган бўлиб, олимлар уни ўша пайтдан бери кузатиб келишади, ҳозирча унинг объект структураси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Уни мураккаб астрономик асбоб-ускунасиз ҳам томоша қилиш мумкин. Астероидни 19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечаси кичик оптик телескоп ёки бинокл ёрдамида ҳам кузатиш мумкин. Катта тезликда келаётган фазовий жисм Ер яқинидан ўтиб, коинот кенгликлари сари йўл олади.

Бошқа янгиликлар