Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Тошкентда уч кунлик концертини тақдим этади. Бу ҳақда Севара ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Концерт 25-26-27 май кунлари Тошкентдаги форумлар саройида бўлиб ўтади.
Концерт чипталари 17 апрелдан сотувга чиқарилиши режалаштирилган.