Хушовоз хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид айни кунларда кўплаб янги тароналар устида иш олиб бормоқда.
Хонанда берган маълумотларга кўра, у бу йил мухлислари учун кўплаб премьералар тақдим этиш ниятида. Барча янги қўшиқларининг мусиқаси ўзгача талқинда ва йўналишда тайёрланмоқда.
Санъаткорнинг айтишича, ушбу саъй-ҳаракатларда унинг синглиси Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг ҳиссаси бор.
Отабек Муҳаммадзоҳид “Токийди қизил” номли оригинал қўшиқ куйлади. Тарона Бобораҳим Машраб ғазали, Отабек Муҳаммадзоҳид мусиқаси асосида яратилган.