АсосийSport

“Ювентус” ўз майдонида қаторасига 48 ўйинда мағлуб бўлмаяпти

'“Ювентус” ўз майдонида қаторасига 48 ўйинда мағлуб бўлмаяпти'ning rasmi

Европа Чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки ўйинида “Ювентус” ўз уйида “Барселона” футболчиларини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа туринликлар ўз майдонида барча турнирларда кетма-кет 16-ғалабасини қўлга киритди. Бундан ташқари, “Ювентус” ўз майдонида барча мусобақаларда 48 та ўйиндан буён мағлуб бўлмай келмоқда.

Айни вақтда Массимилиано Аллегри жамоаси ўз майдонида 42 ғалаба ва 6 дурангга эришган.

Бошқа янгиликлар