Хонанда Жасур Умиров ва клипмейкер Наримон Султонхўжаев “Даракчи” газетасининг “Жавоб беринг!” лойиҳасида иштирок этишди. Унда бу икки иштирокчи бир-бирларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Клипмейкернинг эркак ва аёл дўст бўлиши мумкинми деган саволига Жасур Умиров қуйидагича жавоб беради:
“Айнан шу мавзуда дўстларим билан кўп баҳслашаман. Мен эркак ва аёл дўст бўлиши мумкин деган фикрга мутлақо қаршиман. Чунки аёллар барбир аёллигига боради, яъни улар билан ҳеч қачон сирлашиб бўлмайди. Уларнинг сир сақлай олишларига ҳам ишонмайман.”
Н.С.: Нега маъмурингизни ўзгартирдингиз?
Ж.У.: Ижодимни бошлаганимдан буён жуда кўп бор маъмур ўзгартирдим. Сўнгги пастларда мен билан ҳамкорлик қилган, ўзимга дўст деб билган маъмурим менга, ўз ишига, ижодимизга ҳиёнат қилди. Ёлғон аралашган муносабтларни сақлаб қолишни истамайман.
Н.С.: Қайси хонанда билан дуэт куйламаган бўлардингиз?
Ж.У.: Ҳамкорлик қилишни истамайдиган, дуэт куйлаш таклифини билдирса ҳам, рад этишим мумкин бўлган ҳамкасбларим кўп. Лекин уларнинг исмини ҳаммага айтишим шарт эмас деб ҳисоблайман.