АсосийSUG'DIYONA

​Қайси фасл малагисиз?

'​Қайси фасл малагисиз?'ning rasmi

Инсонлар танаси, кўзи ва сочлари рангига қараб, 4 фаслга бўлинади: қиш, баҳор, ёз ёки кузга. Ўзингизга мос кийим танлаб кийишдан аввал қайси фаслга тегишлилигингизни аниқлаб олинг. Ана ундан сўнг қуйидаги жадвалларга қараб кийим харид қилаверинг.

1. Қиш

Қиш фаслига оид инсонлар тўқ рангли соч ва ёрқин ташқи кўриниш билан ажралиб туради. Қиш аёлларининг кунлик гардероби контраст ранглардан иборат бўлиши керак. Масалан қора рангли кийимларни ёрқин пуштиранг, сариқ ёки яшил рангли либослар билан мослаштириб кийсалар жуда ярашади. Совуқ қиш аёлларининг чиройи, айниқса, тўқ кўк рангли кийимлар билан янада гўзаллашади. Уни оқ ва қизил ранглар билан уйғунлаштириб кийсалар мақсадга мувофиқ бўлади.

2. Баҳор

Буғдой ранг сочли, шафтолиранг ёки сутранг терили, маънодор кўзли баҳор аёлларига эса табиий гўзаллигига урғу бериш мақсадида, мовийранг, ўрикранг, бинафшаранг кийимлар жуда ярашади. Тўқ ранглар билан эса эҳтиёткорроқ бўлишларига тўғри келади. Тўқ рангларда сиёҳранг ва тўқ шоколад рангли либослар билан чекланганлари маъқул.

3. Ёз

Ёз аёлларини ранги офтобда тоблангандек, сочлари малла ва кўзлари кулранг бўлади. Улар одатда юқори дид билан кийинадилар. Ёз аёллари гардеробида кўзга ташланувчи рангли кийимлар бўлмагани маъқул. Xира оч ранглар уларга жуда ярашади. Ёз аёллари бемалол, ҳеч иккиланмай, кўк рангли, кулранг, тўқ пуштиранг, зайтун ранг либосларни танлашлари мумкин.

4. Куз

Куз фаслига тегишли инсонлар жуда кам учрайди, аммо бор. Каштан, яшил ёки ёрқин жигарранг кўзли, сепкилли ва оқ юзли аёллар куз хонимларидир. Уларга ёрқин ва кўзга ташланадиган матодан тикилган кийимлар жуда мос. Тилларанг, яшил ва осмонранг либослар уларга табиат инъом этган гўзаликка урғу бериб туради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар