1

​15 дақиқада тайёр бўладиган 3 хил печенье

СУҒДИЁНА 14.04.2017, 14:09
Теглар: Таом
​15 дақиқада тайёр бўладиган 3 хил печенье

1. Кокосли печенье

Зарур масаллиқлар:100 гр. ун, 100 гр. шакар, 200 гр. кокос қириндиси, 2 та туxум, 1 чой қошиқ xамир юмшатгич.


Тайёрланиши:

Шакарни туxум билан озгина кўпиртириб олиб, кокос қириндисини солинг. Сўнг ун ва хамир юмшатгични қўшиб яна аралаштиринг. Тайёр xамирни музлаткичга ярим соатга қўйиб олинг. Қўлларни хўллаб, печеньелар ясангда 180 даражада қизиб турган газ печига 15 дақиқага қўйиб олинг.

2. Олмали печенье

Зарур масаллиқлар: 120 гр. шакар, бир чимдим ванилин, 4 та туxум, 200 гр. маргарин, 500 гр. ун, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, 3 та олма.


Тайёрланиши:

Туxумни шакар ва ванилин билан аралаштириб, устидан эритилган маргаринни солинг. Алоҳида идишда эланган ун ва xамирюмшатгични аралаштириб, асосий масалиққа қўшинг-да, яхшилаб аралаштиринг.

Олмани пўстидан тозалаб, майда тўртбурчак қилиб тўғраб xамирга қўшинг. Пишириқ қоғози тўшалган газ печи патнисига олмани бир ош қошиқдан солиб чиқиб, 200 даражада қиздирилган газ печида 10-15 дақиқага қўйинг.

3. Шоколадли ширинлик

Зарур масаллиқлар: 400 гр. шоколад (150 грамми алоҳида солинади), 4 ош қошиқ сариёғ, 2/3 пиёла ун, 1/2 чой қошиқ xамир юмшатгич, 2 та туxум, 3/4 пиёла шакар, бир чимдим ванилин.


Тайёрланиши:

Дастлаб газ печини қиздириб қўйинг-да, патнисга пергамент қоғозидан тўшанг. Миксерда шакар туxум ва ванилинни 4 дақиқа давомида аралаштириб олинг. 250 гр. шоколадни сариёғ билан сув буғида ёки микротўлқинли печда эритиб олинг. Эриган шоколадни туxумли қоришмага қўшиб аралаштиринг. Сўнг xамир юмшатгич билан аралаштирилган унни қўшинг. Қолган 150 гр. шоколадни ҳам солиб аралаштиринг. Орасини 5-7 см. қолдириб масаллиқни қошиқда солиб чиқинг. 12-15 дақиқада тайёр бўлади.

Шарҳлар

​«Осиё» салати — бақлажон ва нўхатдан!

30.06.2017, 15:55

Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган нўхат, 2 донадан бақлажон, помидор ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ соя соуси, ўсимлик ёғи, лимон шарбати,...
​«Ёз» пироги — олма ва творогнинг ажойиб уйғунлиги

24.06.2017, 11:23

Зарур масаллиқлар: хамирига: 270 гр. ун, 180 гр. сариёғ, 80 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; ичига солишга: 750 гр. творог,...
​Ўрикли чизкейк — ёз ёздек ўтсин!

23.06.2017, 11:11

Зарур масаллиқлар: 300 гр. творог, 200 гр. ўрик меваси, 200 мл. сметана, 180 гр. шакар, 100 граммдан увадаланувчи печенье ва сариёғ, 2 дона тухум, пичоқ...
​Жаҳонгир Отажонов москваликларга хоразмча “шивит оши” тайёрлаб берди(Фото)

22.06.2017, 13:44

Ўзбек эстрадасида “жонли ижро қироли” номини олган хонанда Жаҳонгир Отажонов нафақат яхши санъаткор, балки моҳир ошпаз эканлигини кўпчилик билмаса керак. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1