Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов ҳозирги кунда ўзбек тилига ўгирилиб, эфирга узатилаётган фильмларнинг дубляжидан қониқмаслигини маълум қилди. Алишер ўзининг Instagram`даги саҳифасига “My5” телеканалида эфирга узатилаётган хорижий фильмдан лавҳа акс этган суратни жойлади ва бу борадаги фикрларини ёзиб қолдирди.
“ ‘MY5’ бу телеканалга ва бошқа телеканалларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтмоқчиман. Дубляж... Олдинги фильмларни айнан дубляж учун кўрардик. Ҳозирги фильмларни айнан дубляжи учун кўргим келмайди. Сал эътиборлироқ бўлишса, менимча ҳозирги имкониятларда яхши натижаларга эришса бўлади. Майнавозчилик... Таржима. Овоз. Овоз режиссёри: мана шуларга яхшилаб эътибор бериш керак тв раҳбарлари! Хафа бўлиш йўқ. Яхши бўлишини хоҳлаганимдан”—деб ёзади Алишер Узоқов.
Алишер Узоқовнинг хусусий телеканаллардаги дубляжнинг оқсаётгани борасидаги фикрларини хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳам маъқуллаган ва "Бу иложи йўқ ишку" дея изоҳ ёзиб қолдирган.