Озишни истаган хонимлар қуйидаги жадвалга амал қилсалар, озишлари осонлашади. Яъни, ошқозонингиздаги егуликлар ҳазм бўлишини кутинг, устига таом еманг. Шунда нафақат вазн ташлайсиз, балки ошқозон-ичак касалликларининг олдини ҳам оласиз, бора-бора ошқозон кичрайиб, бу режимга ҳам ўрганади. Кўп еб юбориш, очкўзлик каби одатлардан халос бўласиз. Демак, қайси таом қанча муддатда ҳазм бўлишини билиб оламиз.
1. Мева ва сабзавот шарбатлари — 15-20 дақиқа.
2. Салатлар — 20-30 дақиқа.
3. Тарвуз — 20 дақиқа.
4. Қовун — 30 дақиқа.
5. Апельсин, узум — 30 дақиқа.
6. Олма, нок, шафтоли, олча ва бошқа ярим ширин мевалар — 40 дақиқа.
7. Помидор, салат барги, бодринг, сельдерей, қизил ва яшил булғор қалампирлари ва бошқа сувли сабзавотлар — 30-40 дақиқа.
8. Сабзи ва шолғом — 50 дақиқа.
9. Қовоқ ва картошка — 1 соат.
10. Гуруч, гречиxа, перловка — 60-90 дақиқа.
11. Ловия, нўxот, мош — 90 дақиқа.
12. Бодом, ерёнғоқ, ёнғоқлар — 2,5-3 соат.
13. Сув, чой, қаҳва, какао, шўрва, сут, қайнатилган балиқ гўшти — 1-2 соат.
14. Қуймоқ, қайнатилган туxум, нон — 2-3 соат.
15. Қайнатилган товуқ гўшти, редиска, исмалоқ, қовурилган картошка, курка гўшти — 3-4 соат.
16. Қовурилган гўшт, сельд балиғи — 4-5 соат.
17. Қўзиқоринлар — 5-6 соат.
Ёдда тутинг!!! Уxлашдан 3-4 соат аввал ҳеч нарса емасликка одатланинг. Ҳамманинг организми ҳар хил, юқорида кўрсатилган ҳазм бўлиш муддатлари ўртача қилиб олинган.






