Бир неча дақиқа аввал Европа Чемпионлар Лигасининг 1/2 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, Мадриднинг “Реал” клуби ҳамшаҳари “Атлетико” билан куч синашади. Дастлабки ўйин “Сантьяго Бернабеу”да бўлади.
Иккинчи ярим финалда “Монако” ҳамда “Ювентус” ўзаро тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги илк ўйин Францияда ўтказилади.