1

Кичкина оёқчанинг катта ташвишлари​ ёки болалардаги ортопедик муаммолар ҳақида

САЛОМАТЛИК 22.04.2017, 11:07
Теглар: Саломатлик, Тиббиёт, Бола
Кичкина оёқчанинг катта ташвишлари​ ёки болалардаги ортопедик муаммолар ҳақида

Аксар ота-оналар бола илк қадамларини пойабзал босгани маъқул деб ҳисоблайди. Гўдакнинг оёқларида муаммо бўлмагандагина яланг оёқ юриш мускулларни ривожлантиришга ёрдам бериши мумкин. Бироқ ташқи (муздек пол, иссиқ асфальт, ўткир қиррали тошлар ва б.) ҳамда ички (организм, саломатлик билан боғлиқ муаммолар) омиллар яланг оёқ юриш имкониятини бермаса, тўғри пойабзалдан фойдаланган маъқул. Улар оёқ кафтини соғлом ривожлантиришга ёрдам беради.

Боланинг оёқ кафти 5-6 ёшига қадар ривожланади. Айнан мана шу давр ичида соғлом оёқларни «тарбиялаш» имконияти катта бўлади. Чунки вақт ўтгани сари суяклар мустаҳкамланиб, жиддий даволаш усулларини талаб этади.


Ясси оёқлилик: қачон ва қандай аниқланади?

Ясси оёқлилик туғма, рахитнинг асорати, фалажлик, боланинг ўз тана оғирлигини кўтара олмаслиги, эрта юриш, жароҳат оқибати бўлиши мумкин. Туғма ясси оёқлилик кам учрайдиган ҳолат.

3-4 ёшгача бўлган болаларда ясси оёқлилик физиологик ҳолат саналади. Боланинг ёши катталашгач, ўтиб кетиши мумкин. Оёқ мушакларини мустаҳкамлаш ва ясси оёқлиликнинг олдини олиш учун кўпроқ тупроқ, қумда яланг оёқ юриш лозим. Болаларга ортопедик пойабзални фақат ортопед шифокорнинг тавсияси билан махсус текшириш усуллари, масалан, компьютер-плантографиясидан сўнг буюрилади. Ортопедик пойабзални соғлом болаларга шифокор тавсиясисиз кийдирмаган маъқул. Чунки у боланинг оёғини оғритиши, кичкинтойга оғирлик қилиш эҳтимоли бор.

Ортопедик пойабзал қандай бўлиши керак?

Ҳақиқий ортопедик пойабзалнинг ички қисмига супинаторли чарм патак ёпиштирилган бўлади. Айнан шу супинатор оёқ кафти яссиланиб қолишининг олдини олувчи ва даволовчи восита ҳисобланади. Супинатор бола оёғини жисмонанан тўғри жойлашишини таъминлайдиган пойабзалнинг таг чарми ёнбошидаги дўнглик ҳисобланади. Сифатли ортопедик пойабзала табиий чарм ва нубукдан фойдаланилади. Улар сунъий материалларга қараганда эгилувчанлиги, намликни тез буғланиши ва ҳавони яхши айлантириши билан ажралиб туради. Баъзида пойабзалнинг ўрнига патак-супинаторнинг ўз тавсия этилади. Бунинг афзал жиҳати шундаки, исталган оёқ кийим ичига бу патакни солиш ва олиб ташлаш имконияти бор.

Ортопедик пойабзалнинг ўзи билан касалликдан бутунлай халос бўлиш қийин. У профилактик даволаш усули, холос. Шунга қарамай, унинг иштирокисиз даволаш чораларини кўриб бўлмайди. Қўшимча уқалаш ва баъзи физиотерапия муолажаларини қабл қилиш лозим.

Қаердан олиш мумкин?

Ортопедик пойабзаллар буюртма асосида тайёрлатилади. Буюртма беришга борганда ортопед хулосаси ва боланинг ўзи бўлиши шарт. Буюртма пойабзалларнинг қулайлиги шундаки, унинг андозаси, ранги, тагчармини танлаш мумкин. Аввалига ярим нархи тўланади. Оёқ кийим тайёр бўлганида мижоз фарзанди билан бирга чақирилади, қайта ўлчаб кўрилади. Муаммо бўлмаса, тўловнинг иккинчи ярми амалга оширилади. Ортопедик пойабзал боланинг оёқ ўлчамига мос бўлиши этилади. Кичик ёки катта ўлчамдаги ортопедик пойабзалнинг ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Уни қанча муддат кийиб юриш боланинг ҳолатига кўра белгиланади. Лекин шифокор-ортопедларнинг фикрига кўра, 7 ёшгача кийдирган маъқул.

Шунингдек, ортопедик пойабзал...

  • Бир ёшга етмай туриб юриб кетган;
  • Вазни оғир;
  • Тез-тез касал бўладиган, ҳолсиз болаларга тавсия этилади.
  • Олий тоифали шифокор, травматолог-ортопед Рустам ҚОБИЛОВ тавсиялари асосида Дилноза Шуҳрат қизи тайёрлади.

    Шарҳлар

    Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

    06.08.2021, 17:47

    CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
    Наманганда россиялик олим “Темир дафтар”га киритилган беморларни бепул даволамоқда

    04.06.2021, 17:58

    Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги  И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...
    Наманганда сенатор ташаббуси билан ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

    29.03.2021, 18:15

    Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...
    Янги тиббиёт институти ташкил этилади

    09.11.2019, 23:59

    Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...
    Об-ҳаво: Тошкент
    Валюта курси
    1