АсосийSport

“Фиорентина” – “Интер” 5:4 ёхуд голлар шоусига марҳамат (Видео)

'“Фиорентина” – “Интер” 5:4 ёхуд голлар шоусига марҳамат (Видео)'ning rasmi

Италия чемпионати 33-турида “Фиорентина” жамоаси ўз уйида “Интер” футболчиларини қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйинда мухлислар 9 та гол кўрди, миланликлар 4:5 ҳисобида енгилди. Дастлаб биринчи бўлимда тенг кураш кечди. Аммо иккинчи бўлимда "Фиорентина" 5:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Гарчи "Интер" сафида Мауро Икарди хет-трик қайд этган бўлсада, унинг голлари жамоасига ёрдам бера олмади ва миланликлар мағлубиятга учрашди.

Қайд этиш керакки, “Фиорентина” битта пенальтидан унумли фойдалана олмаганди.

Фиорентина – Интер 5:4 (1:2, 4:2)

Голлар: 1:0 – 23 Весино, 1:1 – 28 Перишич, 1:2 – 34 Икарди, 2:2 – 62 Астори, 3:2 – 64 Весино, 4:2 – 70 Эл-Бабакар, 5:2 – 79 Эл-Бабакар, 5:3 – 88 Икарди, 5:4 – 90 Икарди.

Фиорентина – Тэтэрушану, Томович (Сальседо, 54), Санчес, Астори, Тельо (Кристофоро, 82), Бадель, Весино, Милич, Бернардески (Иличич, 58), Валеро, Эл-Бабакар.

Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Медель, Миранда, Нагатомо (Эдер, 73), Гальярдини, Кондогбиа (Брозович, 76), Кандрева, Жоау Мариу, Перишич, Икарди.

Огоҳлантиришлар: Астори (75), Санчес (78), Кристофоро (90), Ханданович (90).

Бошқа янгиликлар