АсосийSport

"Бунёдкор" ОЧЛда тарихий натижа қайд этди

'"Бунёдкор" ОЧЛда тарихий натижа қайд этди'ning rasmi

Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Ал-Аҳли” ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Мазкур ўйинда “қалдирғочлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Акрамжон Комилов боши билан рақиб дарвозасига зарба йўллади ва ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлимда фаолликни янада оширган “қалдирғочлар” 54-дақиқада ҳисобни оширишга муваффақ бўлишди. Бу сафар Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов гол киритишга эришди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 5-тур
Тошкент, “Бунёдкор” стадиони
24 апрель, душанба

“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: Акрам Комилов (8), Элдор Шомуродов (54)

Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов (62), Дилшодбек Аҳмадалиев (68)

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Алишев Саноев, 82), Сардорбек Азимов (Жавоҳир Эсонқулов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Давронбек Умиров, Отабек Шукуров, Ҳуршид Ғиёсов (Миржамол Қосимов, 58).

“Ал-Аҳли”: Ёсир ал-Мусайлим, Салман Муҳаммад (Ал Могаҳви, 62), Тайсир ал-Жассам, Умар ал-Сома, Яннис Фетфатцидис, Муҳаммад Абдулшафи, Оқил ал-Саҳоби, Саид ал-Муваллад, Мутаз Ҳавсави (Амир Фаҳад, 83), Абдулфаттоҳ Асири (Муҳаннад Радия, 62), Саад Абдуламир.

Бошқа янгиликлар