АсосийSport

“Пахтакор” футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

'“Пахтакор” футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз берди'ning rasmi

"Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Клуб президенти, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. "Пахтакор" футбол клуби вице-президенти этиб Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Шодиев Бобур Кабулович тайинланди.

Клуб бош директори лавозимига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович тайинланди.

Бошқа янгиликлар