1

Ўзини табиб қилиб кўрсатган бухоролик тракторчи 500 минг доллар ишлаб топди

ЖАМИЯТ 27.04.2017, 11:54
Теглар: Доллар, Жиноят, Табиб
Ўзини табиб қилиб кўрсатган бухоролик тракторчи 500 минг доллар ишлаб топди

Бухоро вилояти Олот тумани Буржоқ қишлоғида тракторчи сифатида фаолият юритган Қаҳрамон Пўлатов тезда бойиб кетиш илинжида фирибгарликка қўл урди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

Қаҳрамон Пўлатов қозоғистонлик таниши ёрдамида Бутунжаҳон психологлари, шифокорлари ва халқ табобати уюшмаси аъзосининг сохта сертификати, Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган бошқа диплом ва гувоҳномаларни қўлга киритган. Мазкур сохта ҳужжатлар ёрдамида Пўлатов ўзининг жиноий фаолиятига рафиқаси, ўғли, қизи ва бир неча ҳамшираларни жалб қилган.

“Қўли енгил табиб” ҳақидаги миш-мишлар бутун вилоятга, ҳатто қўшни Туркманистон ва Қозоғистонга ҳам тарқалди. “Табиб” бир кунда 130 нафар беморни қабул қилар, уларнинг ҳар биридан 10 минг сўм пул олар эди.

2016 йилда Пўлатов “Пўлатов Қаҳрамон Зиёнур” хусусий ташкилотига асос солди. Турли хилдаги маҳсулотларни касса аппаратисиз сотиш орқали Пўлатов 131 миллион сўм ишлаб топди. Шу тарзда, 2012-2015 йилларда “табиб” оиласи 1 млрд 872 минг сўм миқдорида даромад топди. Ноқонуний йўл билан топилган пуллар эвазига Қаҳрамон Пўлатов “Нексия”, “Спарк”, “Ласетти”, “Дамас” ва “ТТЗ-80-11” тракторини ҳамда 76 миллион 300 минг сўмга 54 бош қорамол сотиб олди.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди қарорига кўра, Қаҳрамон Пўлатов энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида жарима тўлаши керак бўлади. Шунингдек, у саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1