Ижтимоий тармоқларда хитойлик фермернинг чўчқаси дунёга келтирган бир кўзлик “циклоп”нинг видеоси тарқалди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Кадрда эндигина туғилган афсонавий Циклопнинг юзини эслатувчи чўчқа боласини намойиш этаётган фермерни кўриш мумкин. Бу чўчқачанинг яшаб кетгани ҳақида маълумот йўқ, мазкур “циклоп” Хитойда туғилган илк мутант чўчқа эмас. Илгари ҳам уч кўзли, икки туёқли чўчқа боласи туғилган эди.