АсосийSUG'DIYONA

​Бола организмида кальций меъёрда бўлиши учун

'​Бола организмида кальций  меъёрда бўлиши учун'ning rasmi
  • Шифокорлар болани икки ёшгача эмизиш кальций етишмовчилигининг олдини олади дейишади. Эмизикли болалар мутахассис кўрсатмаси билан D витаминини профилактика сифатида қабул қилишлари мумкин.
  • Кальций сут маҳсулотлари, хусусан, қатиқ, творог, пишлоқ, бринзада бисёр. Фарзандингизнинг ёшига мослаб, ушбу маҳсулотларни керакли миқдорда ва тартиб билан беринг.
  • Имкон қадар кўпроқ сабзавот ва меваларга ихтиёр беринг. Карам, бодринг, олма жуда фойдали.
  • Ҳафтада бир марта балиқли кун ташкиллаштиринг. Болаларга асосан суяксиз (филе) ва ёғсиз балиқлар тавсия этилади.
  • Миқдорини оширмаган ҳолда ва боланинг ёшига мослаб, қайнатилган тухум сариғини беришингиз мумкин. Кичик ёшдаги болакайларга қайнатилган тухумни санчқида эзғилаб едирган маъқул.
  • Об-ҳавога қараб, фарзандингиз билан эрталабки қуёш нурида сайр қилинг. Бу ҳам кальций профилактикаси ҳисобланади.
  • Жисмоний машқлар, сузиш, югуришга жалб этинг. Европалик олимлар «кенгуру» каби сакраш усулини тавсия этишади. Маълум бўлишича, мазкур ҳолатда бола бутун танаси билан ҳаракатланганда ҳам жисмоний, ҳам ақлий фаоллиги ортар экан.
  • Бошқа янгиликлар